«КИТОБ – ТАФАККУР ХАЗИНАСИ» МАРАФОНИГА МАРҲАМАТ!

Туман маънавият ва маърифат кенгаши, Республика маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси томонидан «Китоб – тафаккур хазинаси» мавзусида  июль-август ойларида марафон ўтказилади.

Тўрт босқичда ташкил этиладиган марафоннинг 1-босқичида тумандаги корхона, ташкилот, муассасалар раҳбарлари, туман ҳокимлигидаги масъуллар, 2-босқичда маҳалла тизими, 3-босқичда туман халқ таълими ва мактабгача таълим бўлими тизими, 4-босқичда йирик тадбиркор ва қишлоқ хўжалиги вакиллари қатнашадилар.

Марафонда иштирок этувчилар ихтиёрий равишда китоблар тақдим этишлари мумкин.

Тадбирдан кўзланган асосий мақсад – китобхонликни кенг тарғиб қилиш, туман марказида фуқаролар учун кутубхона ташкил этиш ҳамда фуқароларнинг китоблардан бепул фойдаланишлари учун етарли шарт-шароитлар яратиш, чекка ҳудудларда истиқомат қилувчи кам таъминланган оила фарзандлари, имконияти чекланган болалар, ногиронлиги бор оилалар хонадонига ташриф буюриб, уларнинг бўш вақтини мазмунли ўтишини таъминлаш, китобга бўлган меҳр-муҳаббатини янада ошириш.

Марафоннинг 1-босқичи 30 июль куни соат 19.00 да туман ҳокимлигида бўлиб ўтади. Барча корхона, ташкилот, муассасалар раҳбарларини мазкур марафонда фаол иштирок этишга чақирамиз.

Туман маънавият ва маърифат кенгаши.