ТАДБИРКОРЛАР ВА ТАЛАБГОРЛАР ДИҚҚАТИГА!

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг 2018 йил 18 декабрдаги 11/8-18-07/147-сонли топшириғи ижросини таъминлаш мақсадида туманда вилоят прокурорининг ўринбосари ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Агроинспекция вилоят бошқармаси бошлиқлари иштирокида балиқчилик, паррандачилик, ипакчилик, полизчилик, боғдорчилик, чорвачилик ва иссиқхонада қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш билан шуғулланувчи субъектлар ва шу йўналишдаги тадбиркорлик билан шуғулланиш истагини билдирган фуқаролар билан учрашув ўтказилди.

Ўтказилган учрашувда туман ҳокимлиги захирасида 129 гектар ер майдони мавжудлиги маълум бўлди.

Шунга кўра, юқоридаги йўналишдаги тадбиркорлик билан шуғулланиш истагини билдирган талабгорлар туман ҳокимлигига мурожаат этишлари мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлигининг таъминланиши устидан назорат қилиш инспекциясининг туман бўлими.