ҲУРМАТЛИ ЭКСПОРТЁР ТАДБИРКОРЛАР!

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазири ташаббуси билан 2020-2022 йилларга мўлжалланган экспорт ҳажмларини ошириш кўрсаткичларини таъминлаш, хусусан, Уйчи туманидаги экспорт амалиётини бошлаш истагидаги ёки экспорт билан шуғулланиб келаётган корхоналарнинг мавжуд муаммоларини ўз вақтида бартараф этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг марказий аппарати ижтимоий соҳа, туризм ва фармацевтика тармоқларида инвестиция сиёсатини юритиш бошқармасининг етакчи мутахассиси Бахтиёр Норбекович Жиянов туманимизга бириктирилганлигини маълум қиламиз. Вазирликнинг масъул ходими билан (экспортёрлар учун махсус хизмат телефони ва электрон манзили) +99897 700-07-64 , Email: mf244@mift.uz орқали боғланишингиз мумкин.