Ватан

Сенинг номинг улуғ, ўзинг муқаддас,

Навқирон йигитдек қаддинг букилмас,

Ғанимларинг мағлуб, ҳеч келолмас бас,

Сен энди буюксан, буюксан, Ватан!

Сенинг тузинг тотиб, қочиб қолганлар,

Сўнгра пуч ёнғоқни қучиб қолганлар.

Хато қилиб боши қотиб қолганлар,

Қайтсалар, бағрингга олдинг сен, Ватан!

Далангда пахтанг мўл, азиз буғдойинг,

Элинг тинч, осуда ҳар қадамжойинг,

Ҳамиша чарақлар қуёшинг, ойинг,

Сен энди буюксан, азизсан, Ватан!

Раҳимжон ШЕРМАТОВ. Бирлашган қишлоғи.