АДАБИЁТ ВА САНЪАТ БАЙРАМИ

Туманимизда ҳам ҳазрат Алишер Навоий ва Заҳи-риддин Муҳаммад Бобур таваллуд топган кунга бағишлаб турли маданий-маърифий тадбирлар, кечалар бўлиб ўтди.

13-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида туман ХТБ, туман маданият бўлими ҳамкорлигида «Буюк сиймоларга чексиз эҳтиром» деб номланган адабий-бадиий кечада туман ҳокими, туман маънавият ва маърифат кенгаши раиси М.Апақов қатнашиб, ҳар икки буюк ижодкорнинг бебаҳо асарлари ва бугунги кунда ҳам тарихий аҳамиятини йўқотмагани, қадрланаётгани ҳақида фикр билдирди. Тадбир ташкилотчилари – мактабларнинг она тили ва адабиёт фани ўқитувчилари иштирокидаги бадиий дастур адабиёт ва санъат ихлосмандлари қалбидан мустаҳкам жой олди.

Дилфуза ТОЖИБОЕВА,

14-мактаб ўқитувчиси.

******

Навоийхонлик кунлари мактабимизда адабиёт ва санъат байрамига айланди. 2-«А» синф ўқувчилари иштирокида «Маънавият соати»да ташкил этилган «Доноларнинг доноси» мавзусидаги дарс, жонкуяр она тили ва адабиёт фани ўқитувчилари Н.Қамбарова, З.Сотиволдиевалар томонидан ўтказилган «Навоий – улуғ сиймо» мавзусидаги адабий-бадиий кеча ёрқин таассуротлар қолдирди. Зиёда Дадамирзаева, Алишер Маҳаммадалиев, Орифжон Абдукаримов, Отабек Пўлатов, Сарвиноз Иномжонова, Матлуба Аҳмаджоноваларнинг чиқишлари барчани ҳаяжонга солди.

Маҳфуза ЁҚУББОЕВА,

40-мактаб ўқитувчиси.

******

Билим масканимизда Алишер Навоий таваллуд топган кунга бағишлаб 10-11-синфлар ўқувчилари ўртасида танлов ўтказилди. Айниқса, «Мен ғазал шайдосиман» ифодали ўқиш шарти ўқувчиларда катта таассурот қолдирди. Ўқувчилар Навоий ва Гули тимсолларини маҳорат билан яратишди. Беллашувда 10-«Б» ҳамда 11-«Б» синфлар ўқувчилари ғолибликни қўлга киритган бўлса, иккинчи ўрин 11-«А» синф ўқувчиларига насиб этди. Ғолиб ва иштирокчилар мактаб маъмурияти томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар. Тадбирни тайёрлашда мактаб директори ўринбосарлари Ш.Абдуллаев, С.Усмоновларнинг ҳиссаси катта бўлди.

Дилбархон РАИМОВА,

16-мактаб ўқитувчиси.

******

Ўзбек тилининг асосчиси, буюк бобокалонимиз Алишер Навоий таваллуд куни муносабати билан 4-«А» синф ўқувчилари билан ўтказилган тадбирда ота-оналар, ўқитувчи ва ўқувчилар иштирок этдилар. Тадбирни тайёрлашда жонбозлик кўрсатган синф раҳбарлари Алишер Навоий туғилган кунини нишонлаш, ижодкорга ҳурмат кўрсатиш авлодлар учун зарур эканини таъкидладилар. Ўқувчилар томонидан ижро этилган Навоий ғазалларига басталанган куй-қўшиқлар, мафтункор рақслар, саҳна кўринишлари барчага манзур бўлди. Ўқувчилардан М.Шамшиддинов, И.Равшанова, Б.Ҳакимжонов, Б.Акрамхўжаев, Р.Камолиддиновалар фаолликлари билан ажралиб туришди.

Муаззам НОРМАТОВА,

7-мактаб ўқитувчиси.

******

1-«Б» синфдаги тарбиявий соат машғулоти Алишер Навоий ижодига бағишланди. Замонавий ўқув услубларидан самарали фойдаланган ҳолда ўтилган машғулотда шоирнинг ҳаёти ва ижодига доир кўплаб маълумотлар содда, тушунарли тарзда ифодалаб берилди. М.Абдужалилова, М.Салойдинова, М.Орифжонов, М.Икромжонова каби санъатсевар ўқувчиларнинг чиқишлари, АКТдан фойдаланиб намойиш этилган видеолавҳалар дарс мазмунини янада бойитди.

Юлдузхон ДЎЛЛОНОВА,

7-мактаб ўқитувчиси.

******

5-синфлардан ташкил топган «Учқун» тўгараги аъзолари томонидан тайёрлаган тадбир «Бобур – шоҳ ва шоир» деб номланди. Кўтаринки руҳда ўтказилган ушбу тадбирда Бобур бобомизнинг давлат арбоби сифатида олиб борган ишларини ўқувчиларимиз Шуҳрат Исроилов, Зилола Жўрабоева, Малика Абдуллаевалар саҳна кўринишлари орқали талқин этиб беришди. Шоирнинг «Бобурнома» асари-дан парчалар фаол ўқувчилар томо-нидан ифодали ёддан айтилди. Бундан ташқари, Бобур ғазал, рубоийлари шеърий гулдаста сифатида туҳфа этилди. Шоир ғазаллари билан айтиладиган «Яхшилиғ» қўшиғини Ҳасан-Ҳусан ва Сардор Мусахоновлар маҳорат билан куйлашди.

Муножат АБДУБОҚИЕВА,

27-мактаб  ўқитувчиси, «Учқун» тўгараги раҳбари,

Алишер ҲАМРОЛИЕВ,

маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари.

******

Февраль ойининг биринчи ўн кунлигида мактабимизда буюк бобокалонларимизга атаб ўтказилган бадиий кеча, тадбирлар барчада унутилмас таассуротлар қолдирди. 2-«Б» синфда «Бобурнинг фазилатлари» мавзусидаги очиқ дарсда шоҳ ва шоирнинг ўзига хос фазилатлари очиб берилди. Ўқувчилардан Сарвиноз Собиржонова, Муштарий Ғаниева, Муаттар Ҳабибуллаева, Муҳаммадали Неъматжонов, Муаттар Исроилжонова, Муҳамадзиё Маҳмуджоновлар Бобур рубоийларидан намуналар ўқишди.

Ҳанифа АБДУРАҲИМОВА, 3-мактабнинг бошланғич синф ўқитувчиси.