ЖИНОИЙ ИШ ТУГАТИЛДИ

Фуқаролик ишлари бўйича Учқўрғон туманлараро судининг 2017 йил 6 январдаги буйруғига асосан ҳамюртимиз М.Й. собиқ турмуш ўртоғига уч нафар фарзандининг моддий таъминоти учун улар вояга етгунига қадар ҳар ойлик иш ҳақи ва бошқа қўшимча даромадларидан 1/2 қисми миқдорида алимент тўлаб бериши лозим бўлса-да, алимент пулларини тўлашдан қасддан бўйин товлаб келди. 2018 йил 17 октябрдаги қарорга кўра, Ўзбекистон Республикаси МЖТКнинг 474-моддаси билан маъмурий жазо қўлланилганидан сўнг 2019 йилнинг ноябрь ойига қадар алимент пулларини тўламади.

Ушбу иш жиноят ишлари бўйича туман судида кўриб чиқилди. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 122-моддаси 1-қисми билан жиноят содир этганликда айбланган М.Й.нинг иши у жабрланувчи билан ярашганлиги боис тугатилди.

Ж.МАМУРОВ, жиноят ишлари бўйича туман суди раиси.