«ИЖОД ГУЛШАНИ»

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан молиялаштирилган, «Уйчинома» газетаси таҳририятига ажратилган «Китобхон миллат» мавзусидаги давлат гранти лойиҳаси доирасида Уйчи қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежида «Ижод гулшани» мавзусида маҳаллий ижодкорлар ва ёш қаламкашлар билан  учрашув бўлиб ўтди.

Тадбирни Республика маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари Эътиборхон Юнусова очди ва сўзни лойиҳа раҳбари Муҳаммадали Қамбаровга берди. Лойиҳа раҳбари ўтган даврда амалга оширилган ишлар ҳақида қисқача маълумот берди ва йиғилганларни туманимиз ижодкорларининг вакиллари билан таништирди. Ижодкорлар Ўринбой Мўминов, Ғуломжон Мўйдинов, Абдулло Шерматов, ёшлардан Дилноза Азизова, Машҳура Аҳмаджонова, Покиза Аҳмаджонова, Бегойим Ҳошимбоевалар ўз ижодларидан намуналар ўқиб беришди, саволларга жавоб қайтаришди.

Китобхонлик, шеърият мавзуидаги кеча давомида фаол қатнашган ўқувчилар, тадбир ташкилотчилари ҳамда ижодкорларга китоблар совға қилинди.

Маъмура УСТАБОЕВА, 27-мактабнинг она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси. p