«МАЪНАВИЯТ СОАТИ»ДА

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 17 июль кунидаги «Озодликдан маҳрум этиш жойларидан озод қилинган шахсларни ижтимоий-маиший таъминлаш ва ишга жойлаштириш тизимини янада такомиллаштириш бўйича амалий чора-тадбирлар тўғрисида»ги 543-сонли, 2019 йил 3 майдаги «Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-4307-сонли қарорлари ижросини таъминлаш, тергов ҳибсхонасида сақланаётган маҳкумларни қонунга итоаткор руҳда тарбиялаш, жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда тарбиявий-психологик ишларни амалга ошириш мақсадида вилоят ИИБ 6-тергов ҳибсхонасида Республика маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси, туман маданият бўлими, Ўзбекистон Мусулмонлар идораси туман вакиллиги ҳамкорлигида навбатдаги «Маънавият соати» ўтказилди.   

Вилоят ИИБ 6-тергов ҳибсхонаси тарбиявий ишлар йўриқчиси, катта сержант Ш.Ҳожиев Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 январдаги «Жамиятда ҳуқуқий онг, ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида»ги Фармони, Республика маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари Э.Юнусова «Тақдирини ўз қўли билан яратур инсон…», туман жоме масжиди имом ноиби З.Юнусов «Комил инсон ғояси» мавзуларида маърузалар қилишди. Тадбир якунида хонанда Шокиржон Аҳмедов дилрабо қўшиқлар ижро этди.