«ҲАРАКАТЛИ КЎРГАЗМАЛАР» ТАНЛОВИ

Мактабимиз бошланғич синф ўқитувчилари орасида ижодкор, изланувчан педагоглар талайгина. Яқинда улар ўртасида «Ҳаракатли кўргазмалар» танловини ўтказдик. Ўқитувчиларнинг ташландиқ материаллардан маҳорат билан ясаган «Чархпалак», «Қўғирчоқ театри», «Заковат», «Ҳайвонот боғи», «Ким чаққон?» каби кўргазмалари барчага манзур бўлди. Танловда Моҳидил Маликова биринчи ўринни эгаллади. С.Болтаева, Д.Долимовалар иккинчи, Н.Валиева учинчи ўринларни банд этишди. Уларга мактаб маъмурияти томонидан фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди.

Марҳабо МАЛИКОВА, 19-мактабнинг бошланғич синфлар услубий бирлашмаси раҳбари.