ЗАҲИРИДДИН МУҲАММАД БОБУР

Заҳириддин Муҳаммад Бобур –

Ўзбегимнинг жасур ўғлони.

Подшоҳлиги, ижодкорлиги

Лол қолдирар ҳамон дунёни.

Она юртдан айрилган чоғда,

Ватанини тушларда кўрди.

Ғазаллару рубоийларда

Юрт соғинчи сезилиб турди.

Мирзо Бобур қолдирган мерос,

Беқиёсдир, чин дурдонадир.

«Бобурнома» оламлар аро

Бетакрордир, ҳам ягонадир.

Дўстлар, буюк аждодимиздан

Фахрланиб, ибрат олайлик.

Ҳур Ватанни  бобом Бобурдек

Ардоқлайлик, дилдан севайлик.

Лазизбек НЕЪМАТИЛЛАЕВ,

7-мактабнинг 3-синф ўқувчиси.