ОНА

Ҳаётингда йиқилсанг,

Қўлларин узатади.

Бирор ишда адашсанг,

Хатойинг тузатади.

Онадан буюк инсон

Йўқдир, билгин, дунёда.

Фарзандига бахт тилаб,

Қўли доим дуода.

Ягона дўст, сирдошинг,

Кечиради гуноҳинг.

Қўрқувинг йўқ, онанг бор –

Ҳимоячинг, паноҳинг.

Йиғласанг, кўзларингнинг

Ёшларини артади.

Хафа қилсанг ҳам кулиб,

Бол сўзини айтади.

Бу инсоннинг номини

Таърифлашга тил ожиз.

-Оналар муқаддасдир-

Деб, айтилмайди бежиз.

Гар онанг ҳаёт экан,

Эъзозлаб қадрин билгин.

Хизматингни аямай,

Доим кўнглин шод қилгин.

Шоҳсанам АБДУҚОДИРОВА, 21-мактабнинг 10-синф ўқувчиси.