БАҲОР

Турфа гулинг қучоқлаб етиб келдинг, баҳорим,

Қуёш нурин сочади безаб тонгу наҳорим.

Чаман бўлганда олам, завқланар баҳри дилим,

Шилдираб оқса анҳор, қирғоғи бўлар сўлим.

Баҳордан бериб дарак сайраб тургин, булбулим,

Сен куйласанг ғунчасин очар қизил, оқ гулим.

Тоғ бағрида ловиллаб товланади лолалар,

Варракларни учириб, хурсанд бўлар болалар. Маҳбуба ЁҚУББОЕВА.