ЗУЛФИЯХОНИМ ИЗДОШИМАН

Жаннатмакон юртда гулзор яралгай,

Унда гуллар қийғос яхлит бир чаман.

Баҳор фасли ҳар тонг ифор таратиб,

Баргин ёзаётган нозиқ ғунчаман.

Истиқлолнинг эркин насими эсиб,

Нозик гул ғунчалар айланар гулга.

Зулфиянинг руҳи мададкор бўлиб,

Истеъдодли қизлар танилар элга.

Камарбаста бўлиб эл хизматига,

Зулфиядек қўлга тутарман қалам.

Муқаддас юртимни мадҳ этмоқ учун

Қалбимда жўш урар ғайрат бир олам.

Ибода, ҳаёда, лутфу одобда –

Нодира, Увайсий, Зулфия изи.

Юрт ичра қиламиз бугун биз парвоз,

Бўлиб ўзбегимнинг чинакам қизи.

Ватан учун шаймиз ҳар қандай ишга,

Нозик елкамизда бугун улкан юк.

Бу юкни мардона кўтармоқ учун

Минг битта жонимиз бўлсин тасаддуқ.

Саида ҚАМБАРОВА, 26-мактабнинг бошланғич синф ўқитувчиси.