ДЕПУТАТЛАР ТАШРИФИ

Билим масканимизда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, ЎзЛиДеП фракцияси аъзоси Зафар Худойбердиев, вилот Кенгаши депутати Маъмура Турғуновалар ташриф буюриб, Юртбошимиз томонидан илгари сурилган беш муҳим ташаббус бўйича олиб борилаётган ишлар, маънавий-маърифий тадбирлар, дарс машғулотларини кузатишди. Айниқса, мактабимизнинг собиқ ўқувчиси Ҳусанбой Қодировнинг эгилувчан новдалардан тайёрлаган маҳсулотлари, якка тартибда таълим олаётган Маҳфуза Иброҳимова, Яшнархон Собирова чизган суратлар, ўқитувчилар Муқаддас Маҳкамова, Ҳуснида Юсуповаларнинг шогирдлари билан тайёрлаган баҳорий таомлари, «Ёш кимёгар» тўгараги раҳбари Сожидахон Мирзалиеванинг амалий машғулоти меҳмонларда ҳам яхши таассуротлар қолдирди. 7-синф ўқувчиси Хуршид Ғайназаров кабутарлари, Арофат Мирзаабдуллаева каштачилик намуналари билан қатнашди. 9-11-синфлар ўқувчилари ош тайёрлаш мусобақасида ўзаро баҳслашдилар.

Тадбир ниҳоясида сўзга чиққан депутатлар мактаб кутубхонасига китоблар совға қилишди. 3-сектор раҳбари, туман ИИБ бошлиғи Ғ.Ғаниев, мактаб директори А.Қўчқоровалар сўзга чиқиб, беш ташаббус бўйича яна кўплаб ибратли ишлар режалаштирилганлигини таъкидлашди.

Олмахон ЁҚУББОЕВА, 14-мактаб ўқитувчиси.