ЖАЗОДАН ОЗОД ЭТИШНИ СЎРАБ…

Адолат бош мезон бўлган жамиятимизда жиноят кўчасига адашиб кириб қолган кишиларни жамиятга қайтариш, уларга яна бир бор имкон бериш орқали жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олди олинмоқда. Фуқароларнинг бугундан рози ҳолда яшашига замин яратилмоқда.

Ҳамюртимиз К.К.га нисбатан тайинланган ахлоқ тузатиш ишлари жазоси амалга оширилиб, у тумандаги МЧЖга ишга жойлаштирилди. Назорат остидаги К.К. жазони ўташ даврида жамият аъзолари ўртасида обрў қозониб, ҳурматга сазовор бўлди. У қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонда экани, тузалиш йўлига ўтгани инобатга олинди. Ўталмай қолган 1 ой 26 кун жазосидан муддатидан олдин озод этилишини сўраб, жиноят ишлари бўйича туман судига тақдимнома киритилди.

Ҳусанбой АҲМАДЖОНОВ,

туман прокурорининг ўринбосари,

Ёқубжон ҲАБИБУЛЛАЕВ, туман ИИО пробация гуруҳи катта инспектори, майор.