ЖАМИЯТНИ КЕМУРУВЧИ УНСУР

Мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш, айниқса, порахўрлик жиноятларининг олдини олиш ва уларни фош этиш борасида муайян чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Шу билан бирга, коррупцияга қарши курашиш тизими, асосан, мансабдор шахсларнинг пора олиш ҳолатларини аниқлашга қаратилган.

Коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар натижасида қабул қилинган қарорларни бекор қилиш ёки ўзгартириш, яъни коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар натижасида қабул қилинган қарорлар манфаатдор шахснинг аризасига кўра ваколатли давлат органи, бошқа ташкилот ёки мансабдор шахс томонидан бекор қилиниши ёхуд ўзгартирилиши ёки суд тартибида ҳақиқий эмас, деб топилиши мумкин. Коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар содир этилганлиги натижасида қабул қилинган қарор бекор қилинган, ўзгартирилган ёки ҳақиқий эмас, деб топилган тақдирда, унинг қабул қилиниши натижасида жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарарнинг ўрни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қопланиши борасида батафсил тушунтиришлар берилмоқда.

Шиддат билан ривожланиб келаётган бугунги кунда ҳар бир нарсага ўз вақтида кураша олишимиз ва бу ишни бугундан бошлашимиз керак.

Баҳодир СУЛТОНОВ,

вилоят прокуратурасининг бўлим прокурори.