«ЖАМОА ШАРТНОМАСИ» МУҲОКАМАСИ ВА ҲИСОБОТ-САЙЛОВЛАР

Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси туман кенгаши тизимидаги бошланғич касаба уюшма ташкилотларида  «Жамоа шартномаси» муҳокамасига оид ҳамда ҳисобот-сайлов йиғилишлари бўлиб ўтмоқда.

34-сонли мактабгача таълим ташкилотида ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий манфаатларини ҳимоялашга қаратилган ташкилот маъмурияти ва касаба уюшма қўмитаси ўртасида 2018-2020 йиллар учун тузилган «Жамоа шартномаси»нинг 2019 йилда бажарилиши якунларига бағишланган йиғилиш ҳамда ҳисобот-сайлов бўлди.

Йиғилишда иш берувчи ташкилот раҳбари Мадинахон Юсупова, касаба уюшма қўмитаси раиси Наргизахон Абдуллаеваларнинг ҳисоботлари эшитилди.

34-мактабгача таълим ташкилоти маъмурияти ва касаба уюшма қўмитаси ўртасида 2018-2020 йилларга мўлжалланган «Жамоа шартномаси»нинг 2019 йилда бажарилишини текшириб борувчи комиссия далолатномаси тасдиқланди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномаси ҳамда жорий йилнинг «Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили» деб номланиши муносабати билан 2020 йил «Жамоа шартномаси»га қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди. Ташкилотнинг ҳисобот-сайлов йиғилишида муассаса касаба уюшма қўмитасининг 2015 йил апрель ойидан 2020 йил февраль ойигача бўлган фаолияти ҳақидаги ҳисобот тингланди. Мактабгача таълим ташкилоти  касаба уюшма қўмитаси таркибига сайлов ўтказилди. Ўзбекистон таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси туман ташкилоти конференциясига белгиланган тартибга ва делегатларни сайлаш меъёрига асосан бир овоздан мактабгача таълим ташкилоти касаба уюшма қўмитаси раиси Наргизахон Абдуллаева делегат этиб сайланди.

Шу кунга қадар худди шу мазмундаги йиғилишлар тумандаги 64 та таълим муассасасида ҳам ўтказилди. Ҳисобот-сайлов йиғилишларида юқори касаба уюшма ташкилотлари вакилларидан 47 нафари иштирок этди ва соҳага оид саволларга амалдаги қонунлар асосида жавоб берилди.

Туман ташкилотларида йиғилишлар белгиланган жадвал асосида давом этмоқда.

Азизахон АЛИМОВА, таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси туман кенгаши раёсати аъзоси.