КАМТАРИН ШИФОКОР

Уч йилдан буён бўғимлар яллиғланишининг оғир тури бўйича даволаниб келаман. Бу вақт оралиғида кўп шифокорларга мурожаат этишимга тўғри келди. Мени илиқ қарши олиб, кўнглимга таскин берган, дардимга доимий малҳам бўлиб келаётган шифокор Учқўрғон туманлараро 51-сонли тиббий меҳнат эксперт комиссияси раиси Бахтиёр Ҳожимирзаевдир. Улар Андижон давлат тиббиёт институтининг даволаш факультетини битиргач, туманимиздаги Машад ҳудудий бўлимида ички касалликлар бўлими мудири, Ёрқўрғон ҚВПда врач бўлиб фаолият кўрсатиб, тажриба орттирган эканлар. Ҳозирда туман кўп тармоқли марказий поликлиникасида пульмонолог врач бўлиб ҳам ишлайдилар.

Камтар ва ширинсухан шифокор бу йигитга халқимиз саломатлиги йўлидаги эзгу ишларида муваффақиятлар тилайман.

Муқаддас БЕГМАТОВА,

Кесканёр МФЙда яшовчи биринчи гуруҳ ногирони.