КЎКРАК НИШОНИ МУБОРАК!

21-мактабнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Шаҳлохон Мирзаева соҳасининг фидойиларидан. У кўп йиллардан буён таълим соҳасида меҳнат қилади. Мактабда ташкил этиладиган ҳар бир маънавий-маърифий тадбир сермазмун ва оммавий тарзда ўтишида унинг хизматлари катта. Ижодкорлар, иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлашда ҳам ибратли ишларни амалга оширмоқда. Жонкуяр маънавият ва маърифат тарғиботчиси Шаҳлохон Мирзаева яқинда «Ўзбекистон Республикаси халқ таълими аълочиси» кўкрак нишони билан тақдирланди. Ушбу ютуқ билан самимий табриклаймиз.