МЕҲР-ОҚИБАТ БАЙРАМИ

Наврўз – меҳр-оқибат, эзгулик айёми. Бу байрамда барча гина-кудуратлар унутилади, ҳамма бир-бирига яхшилик қилишга интилади. Эзгулик МФЙда Наврўз байрами олдидан бўлиб ўтган шодиёнада ҳам шундай манзарага дуч келдик. Фахрий журналист Маҳаммаджон Қодиров, Эзгулик МФЙ раиси Маҳмуджон Қорабоевлар бошчилигида кўплаб саховатпеша инсонлар бирдамликда Наврўзни нишонладилар. 25-мактабда бўлиб ўтган тадбирда эзгу тилаклар билдирилди. Бу шодиёнага Баҳодир Мамадалиевнинг ҳам хатна тўйи уланди. Унга совғалар топширилди. Бундай мурувватдан кўпчилик мамнун бўлиб, эзгу ишлар бардавомлиги тиланди.