НОГИРОНЛИК АРАВАЧАСИ ТОПШИРИЛДИ

Бугунги кунда туман тиббиёт бирлашмасининг тиббий-ижтимоий хизматлар шуъбаси томонидан юзга яқин якка-ёлғиз қарияга ва ногиронларга ижтимоий кўмак ва ёрдам кўрсатиб келинмоқда. Куни кеча Янгичек МФЙда яшовчи, 1936 йилда туғилган Шерхон Маматалиев  хонадонига  Ўзбекистон Республикаси Президентининг тумандаги Халқ қабулхонаси мудири Жамолиддин Низамов, ТТБнинг тиббий-ижтимоий хизматлар шуъбаси мудири Маҳаммаджон Ҳайдаровлар ташриф буюриб, ногиронлик аравачаси топширишди. Бунинг учун отахон миннатдорчилик билдирди.