ОРИФЖОН ДОМЛАНИНГ САХОВАТИ

Байрам арафасида 1-мактабнинг технология фани ўқитувчиси, «Шуҳрат» медали соҳиби Орифжон домла Аҳмадалиевнинг шогирдлари, «Ёш дурадгор» тўгараги аъзолари Обиджон Олимжонов, Ориф Раҳимжонов, Исматилла Раҳмонбердиев, Азизбек Аҳмаджонов, Акмалжон Муроджоновлар ҳасса ясаб, кекса ёшдаги ногиронлар ҳолидан хабар олишади. Яқинда улар ўзлари ясаган ҳассаларни туман тиббиёт  бирлашмасининг тиббий-ижтимоий хизматлар шуъбаси рўйхатида турувчи фуқароларга ҳадя этишди.