ТАФАККУР ДУРДОНАСИ

Машҳур француз файласуфи Франс Бекон: «Китоб тафаккур дурдоналарини авлоддан-авлодга элтувчи тафаккур дурдоналаридир», -деб бежизга айтмаган. Зеро, китоб ақлни чархлайдиган, тафаккур булоғини очадиган ва уни илҳомлантирадиган буюк мўъжизадир. Мактабимизда 6-7-синфлар ўртасида «Китоб – тафаккур дурдонаси» мавзусида беллашув ташкил этилди. Мактаб кутубхоначиси Маъзия Бўронова она тили ва адабиёт фани ўқитувчилари билан ҳамкорликда ташкил этган тадбирда етти нафар ўқувчи 3 та «Адабиёт билимдони», «Биз севган асарлар», «Шеърият оламига сайр» шартлари бўйича беллашдилар. Тадбир қатнашчилари  адибларнинг ҳаёти ва ижоди, ўқиган бадиий асарлари, шеърият бўйича эгаллаган билимларини намойиш этдилар.

Якунда фахрли 1-ўринни 6-«А» синф ўқувчиси Мадина Баҳриддинова, 2-ўринни 7-«Б» синф ўқувчиси Маржона Қосимжонова эгаллади. Ғолибларга эсдалик совғалари ва фахрий ёрлиқлар топширилди.

Дилдора АБДУРАҲМОНОВА, 22-мактаб ўқитувчиси.