УЙЧИ ТУМАН ҲОКИМЛИГИ РАСМИЙ БАЁНОТИ

Коронавирус профилактикаси доирасида туман ҳокимлигида махсус штаб ташкил этилди.

Ушбу штаб касаллик тарқалишининг олдини олиш билан боғлиқ шошилинч тадбирлар билан бир қаторда туманда нарх-наво асоссиз кўтарилишига чек қўйиш билан ҳам шуғулланади.

Азиз ҳамюртлар! Бозорлар, дўконлар, дорихоналар ёки бошқа савдо шохобчаларида нархлар сунъий қимматлагани билан боғлиқ ҳолатларга дуч келсангиз, дарҳол биз билан боғланинг. Бунга йўл қўйган жисмоний ва юридик шахсларга нисбатан қонунчиликда белгиланган чоралар кўрилади.

Шу билан бирга, аҳолидан яна бир бор ваҳима ва саросимага берилмасликни сўраймиз.

Туман махсус штаби телефон рақами: (69) 48-20-070.

Мутасадди ташкилотларнинг «Ишонч телефони» рақамлари:

-туман давлат солиқ инспекциясида – 69-48-21-352;

-туман санитария эпидемиология осойишталик марказида – 69-48-21-771;

-туман тиббиёт бирлашмасида – 69-48- 21-293;

-туман маҳалла ва оила масалалари бўлимида – 69-48-22-657;

-Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратура ҳузуридаги ИЖҚК департаменти туман бўлимида – 69-48-21-181. Уйчи туман ҳокимлиги ахборот хизмати.