ҚАМРОВ ОРТАДИ

Мактабгача таълимни ривожлантириш борасида бошланган ислоҳотлар натижасида ўтган йили 2 та давлат, 70 та хусусий оилавий болалар боғчаcи ташкил этилди. Шунинг ҳисобидан фарзандларимизни мактабгача таълим билан қамраб олиш даражаси бир йил давомида 38,7 фоиздан 54,2 фоизга (йил давомида 15,5 фоизга ўсган) етди.

Президентимиз Мурожаатномасида мактабгача таълим соҳасига алоҳида тўхталиб: «Бу йилдан бошлаб, тарихимизда илк бор 6 ёшли болаларни мактабга тайёрлаш тизими жорий қилинди. Бунда бюджетдан қарийб 130 миллиард сўм ажратилади», -дея таъкидлаб ўтдилар.

Мурожаатномада билдирилган таклифлар «2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида»ги Фармонида ўз аксини топди.

Фармон асосида жорий йил охирига қадар 6 ёшли болаларни мактабга тайёрлаш тизими ҳамда 3-7 ёшли болаларни мактабгача таълимга қамраб олиш даражасини 74,8 фоизга етказишни ўз олдимизга мақсад қилганмиз. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 8 декабрдаги 999-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида 6 ёшли болалар тўлиқ мажбурий таълимга қамраб олинади.

2020 йил 1 апрелдан бошлаб мактабгача таълим тизимидаги раҳбар ходимларнинг ойлик маошлари ошганини ҳам эътироф этиб ўтиш жоиз.

Туманимизда қамров сонини ошириш мақсадида  2020 йилда қуйидаги ишлар амалга оширилиши режалаштирилган:

-ҳудудларда бўш турган биноларни аниқлаш ва мактабгача таълим  ташкилотларини ташкил этиш (2 та, 210 қувват);

-модуль ва альтернатив МТТлар ташкил этиш ҳисобига (2 та 180 та қувват яратиш);

-тумандаги 2 та коллеж ётоқхонасини таъмирлаш орқали МТТлар ташкил этиш ҳисобига 200 та қувват яратишни таъминлаш;

-қисқа муддатли гуруҳлар ташкил этиш ҳисобига (МТТларнинг бўш хоналари, педагогика коллежи биноларида, мактаб ва МФЙ идораларида 30 та гурух, 900 та  қувват яратиш);

-нодавлат МТТлар ҳисобига 50 та (4 та хусусий, 6 та ДХШ, 40 та оилавий МТТ) 1685 та қувват ташкил этиш;

-инвестиция дастури асосида 2 та (13-МТТ ва 12-МТТ филиал биносини) қайта қуриш ҳисобига 170 ўрин, янги МТТ ҳисобига 240 ўрин яратиш.

Улуғбек МАНСУРОВ, туман мактабгача таълим бўлими мудири ўринбосари.