ҚУВНОҚ СТАРТЛАР

Юртбошимиз томонидан илгари сурилган беш муҳим ташаббуснинг иккинчиси ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасидаги қобилиятларини намоён қилишлари мақсадида мактабимизнинг 4-синф ўқувчилари ўртасида «Қувноқ стартлар» мусобақаси ташкил этилди.

Арқон тортиш, тўпни саватга тушириш, тўсиқлар оша югуриш, қопда сакраш шартлари бўйича ўтказилган тадбир ўқувчиларнинг спортга бўлган қизиқишларини оширишга хизмат қилди.

Юнусхон ВАЛИХОНОВ,

Камолиддин ТЎЙЧИЕВ, 27-мактабнинг жисмоний тарбия фани ўқитувчилари.