ДИНИЙ МАРОСИМ ҚОИДАЛАРИНИ БУЗИБ…

Ҳамюртимиз К.Р. масжидда имом ноиби бўлиб ишлайди. У жорий йил январь ойида ўзи ишлаётган масжидда диний маросимлар ўтказиш қоидаларини бузиб, фуқаролар О.Ж. ва М.Г.лар ўртасида шаръий никоҳни ўқиган.

Мазкур ишдаги туман ФҲДЁ бўлимининг маълумотномасида ушбу фуқаролар ўртасида қонуний никоҳ тузилганлиги ҳақида далолатнома қайд этилмаганлиги  кўрсатилган.

Мазкур иш туман маъмурий судида кўриб чиқилди. Судланувчи К.Р. Ўзбекистон Республикаси МЖТКнинг тегишли моддаси билан айбдор, деб топилди. Унга базавий ҳисоблаш миқдорининг 12 баравари миқдорида 2 млн. 676 минг сўм жарима жазоси тайинланди.

Б.КАСИМОВ, туман маъмурий суди раиси.