ЖАЗО ЎТАШДАН БЎЙИН ТОВЛАГАЧ…

Назорат остидаги С.И.га Ўзбекистон Республикаси Ж.К.нинг  тегишли моддаларига мувофиқ 2015 йилда жиноят ишлари бўйича Тўрақўрғон  туман суди томонидан 5 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланганди. 2017 йили жиноят ишлари бўйича Зангиота туман суди ҳукми билан жазонинг ўталмай қолган 3 йил 6 ой 21 кун муддати ойлик иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб бориш шарти билан ахлоқ тузатиш ишлари жазосига алмаштирилган.

Бироқ С.И. жазо ўташдан қасддан бўйин товлаб, ахлоқ тузатиш ишлари жазосини ўташни доимий равишда бузиб келмоқда. Унга нисбатан ходимларимиз томонидан бир неча бор огоҳлантириш ва тушунтириш ишлари олиб борилганлиги самара бермади.

Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда жиноят ишлари бўйича жиноят судига С.И.нинг ахлоқ тузатиш ишлари жазосини жазонинг бошқа турига алмаштириш тўғрисида тақдимнома киритилди.

Ё.ҲАБИБУЛЛАЕВ,

туман ИИО пробация гуруҳи катта инспектори, майор.