Туман ҳокимининг фармойиши

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил

22 апрелдаги “Саховат ва кўмак” жамғармасини ташкил этиш тўғрисида”ги 213-ф-сонли фармойиши ҳақида”ги вилоят ҳокимининг 2020 йил 24 апрелдаги 142-ф-сонли фармойишининг туманда ижросини таъминлаш мақсадида

1. Наманган вилояти ҳокимининг 2020 йил 24 апрелдаги 142-ф-сонли фармойиши раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил

22 апрелдаги 213-ф-сонли фармойишибилан:

коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш ва бошқа глобал хавф-хатарлар даврида халқимизнинг тарихий ва маънавий қадриятларини, меҳр-саховат, оқибат ва ҳиммат каби юксак фазилатларини инобатга олган ҳолда аҳолини самарали ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида:

“Маҳалла” хайрия жамоат фондининг Қорақалпоғистон Республикаси вилоятлар ва Тошкент шаҳар бўлимлари, туман ва шаҳарлар бўлинмалари ҳузурида юридик шахс ташкил этмаган ҳолда мос равишда “Саховат ва кўмак” жамғармасининг махсус ҳисобварақлари ҳамда унинг Қорақалпоғистон Республикаси вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туман (шаҳар) бўлинмалари (кейинги ўринларда – жамғарма) ташкил этилганлиги;

республика миқёсида – Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Васийлик кенгаши;

вилоят миқёсида – халқ депутатлари вилоят кенгаши;

туман (шаҳар) миқёсида – халқ депутатлари шаҳар ва туман кенгашлари томонидан жамғарма маблағларини тасарруф этилиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

3. Туман ҳокимининг ўринбосари (Б.Қодиров) тумандаги жамоатчилик назорати субъектларига жамғарма маблағларининг сарфланиши устидан кунлик жамоатчилик назоратини ўрнатиш тавсия этилсин.

4. Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари вазифасини бажарувчи (Ш.Имамов) “Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси ва туман секторлар раҳбарлари билан биргаликда Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 22 апрелдаги 213-ф-сон фармойиши билан тасдиқланган “Саховат ва кўмак” жамғармаси тўғрисидаги Низомга мувофиқ иш ташкил этсинлар.

5. Халқ депутатлари туман Кенгашига жамғарма маблағларини ўз вақтида ва манзилли тасарруф этилишини амалга ошириш тавсия этилсин.

6. Туман ҳокимлигининг ахборот хизмати (М.Қамбаров) мазкур фармойишнинг амалга оширилишини оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини таъминласин.

7. Мазкур фармойишнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари в.б. Ш.Имамов ва туман ҳокимининг ўринбосари Б.Қодиров зиммаларига юклатилсин.

Туман ҳокими                                       М.Апақов.

Уйчи шаҳарчаси,

2020 йил 25 апрель.