ҚАДРЛИ ҲАМЮРТЛАР, САХОВАТПЕША ТАДБИРКОРЛАР!

“САХОВАТ ВА КЎМАК” ЖАМҒАРМАСИГА ҲОМИЙЛИК ЁРДАМИНГИЗНИ КЎРСАТИНГ!

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил

22 апрелдаги 213-Ф-сонли фармойиши асосида “Маҳалла” хайрия жамоат фонди бўлинмалари ҳузурида юридик шахс ташкил этмаган ҳолда мос равишда “Саховат ва кўмак” жамғармасининг махсус ҳисоб рақамлари  очилди.

Туманимизда ҳам “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Уйчи тумани бўлинмаси ҳузурида алоҳида ҳисоб рақамларда миллий ва чет эл валютасидаги “Саховат ва кўмак” жамғармаси ташкил этилди.

Бундан кўзланган асосий мақсад эса туманимиздаги ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламига карантин даврида энг зарурий озиқ-овқат маҳсулотлари ва тиббиёт буюмларини етказиб бериш, касалликка чалинган беморларни даволашга кўмаклашишдир. Сиз хайрия ишида иштирок этиш билан ушбу касалликка қарши курашишга ўз ҳиссангизни қўшган ва одамларга кўрсатган беғараз ёрдамингиз орқали ўзбек миллатининг элпарвар ва бирдамлигини яна бир бор исботлаган бўласиз.

“Саховат ва кўмак” жамғармасига маблағ ўтказиш учун “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Уйчи тумани бўлинмаси ҳузуридаги махсус ҳисоб рақам:

Миллий валюта учун 20212000300367830013

Чет эл валютаси учун 2021 2840 0003 6783 0013

ИНН: 201093884,МФО: 00244

        Ҳурматли туманимиз аҳли, халқимизнинг саломатлигига бефарқ бўлмайсиз, деган умиддамиз. Бугунги моҳи Рамазон кунларида беғараз кўрсатган меҳр-мурувватингиз учун олдиндан миннатдорчилик билдирамиз.

Уйчи туман ҳокимлиги.