ОЗОДЛИГИ ЧЕКЛАНДИ

Маҳкум Т.С. жиноят ишлари бўйича туман судининг 2017 йилдаги ҳукмига кўра, 3 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилинганди. Сўнгра Олмалиқ шаҳар судининг ажримига кўра, ўталмай  қолган жазоси иш ҳақининг 30 фоизи миқдорини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 2 йил 7 ой 1 кун ахлоқ тузатиш ишлари жазосига алмаштирилганди. Туман ИИБнинг киритган тақдимномасида Т.С. жазонинг 1 йил 6 ой 27 кунини ўтаб, қолган қисмини ўташдан бўйин товлаб келаётгани баён қилинган.

Суд ушбу ҳолатни атрофлича ўрганиб чиқди. Айбланувчи С.Т.нинг жазоси Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 46-моддасига асосан 1 йил 4 кун озодликни чеклаш жазосига алмаштирилди.

Нуриддин АҲМЕДОВ, жиноят ишлари бўйича туман судининг архив мудири.