СЎРАГАН ЭДИНГИЗ

Савол: -Пенсиядан кейинги меҳнат стажи қайта ҳисоблаш учун асос бўла оладими?

Саволга бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси туман бўлими пенсия ва нафақалар тайинлаш гуруҳи раҳбари Илҳомжон Маҳкамов жавоб беради.

Жавоб: -«Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонунга асосан, ёшга доир пенсия тайинланганидан кейинги ишлаган вақт пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун стажга қўшиб ҳисобланмайди.

Шу муносабат билан, ёшга доир пенсия, шу жумладан, имтиёзли шартларда ёшга доир пенсия тайинлангандан кейин ишланган давр пенсия миқдорини қайта ҳисоблаб чиқариш учун стажга қўшиб ҳисобланмайди.

Мисол учун: фуқарога 2016 йил 15 августдан умумий асосларда ёшга доир пенсия тайинланган, аммо фуқаро меҳнат фаолиятини давом эттирганлиги сабабли, 2017 йил 20 декабрь куни ишдан бўшаб, пенсия миқдорини қайта ҳисоблашни сўраб мурожаат этганда, унинг 2016-2017 йиллардаги фаолияти пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун стажга қўшиб ҳисобланмайди. Фақат бир ҳолатда қўшилиши мумкин: фуқарога 2014 йил 15 январда ногиронлик белгиланган бўлиб, фуқаро аслида «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонуннинг 37-моддасида ёшга доир пенсия тайинлашда, ногиронликда бўлган давридаги меҳнат фаолиятини ҳам иш стажига қўшиб ҳисобланади, деб кўрсатилган.