ФАОЛ ЎҚУВЧИ

Маҳфуза Иброҳимова мактабимизда якка тартибда таълим олади. Жисмонан имконияти чекланган бўлса-да, ўзининг фаоллиги билан ажралиб туради. У бўш вақтларида шеърлар ёдлайди, суратлар чизади. Табиат манзаралари акс этган суратлари барчанинг эътиборини тортади. Маҳфуза ўқув йили давомида мактабимизда ўтказилган турли тадбирларда фаол қатнашгани учун муносиб тақдирлаб борилди. У онлайн тарзда ўтказилган машғулотларда ҳам тенгдошларига намуна бўлди.

Гулнора ПЎЛАТОВА, 14-мактабнинг бошланғич синф ўқитувчиси.