ҚИМОРХОНАГА АЙЛАНГАН УЙ

Кишига ақл-фаросат мулоҳаза юритиш учун берилган. Қилаётган ишининг оқибати нималарга олиб келишини мулоҳаза орқали тушуниб етилади. Ҳамюртимиз Ў.Р. ҳам жиндай мулоҳаза қилганда йўқ жойдан бошига шунча ғалвани орттириб олмасди.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан уюштирилган рейд тадбирида фуқаро Ў.Р. ўз хонадонида қиморхона ташкил қилгани фош этилди. Қимор ўйини пайтида 8 дона суякдан ясалган ошиқ, 7 та махсус стакан, 6681500 сўм ва 150 АҚШ доллари ашёвий далил сифатида олинди.

Мазкур жиноий ишни кўриб чиққан жиноят ишлари бўйича туман суди айбланувчи Ў.Р.га Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг тегишли моддаларига асосланиб, ойлик иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 3 йил ахлоқ тузатиш ишлари жазосини тайинлади.

Ж.МАМУРОВ, жиноят ишлари бўйича туман суди раиси.