ТИНЧЛИК ПОСБОНЛАРИГА

Эл тинчлигин посбони,

Она-Ватан қалқони,

Халққа фидодир жони,

Доим ҳушёр армиям,

Ҳам миллий гвардиям.

Бир сония олмас дам,

Хўп сара йигитлар жам,

Шундан сарҳадлар маҳкам,

Мардонавор армиям,

Ҳам миллий гвардиям.

Муросасиз душманга,

Эл тинчлигин бузганга,

Қинғир режа тузганга,

Метин девор армиям,

Ҳам миллий гвардиям.

Эпчил, чаққон, бақувват,

Билмаслар ҳеч ҳаловат,

Бўлсинлар соғ-саломат,

Чин халоскор армиям,

Ҳам миллий гвардиям.

Темур бобом авлоди,

Мангуберди аждоди,

Тинчликдир фикру ёди,

Яловбардор армиям,

Ҳам миллий гвардиям.

Лазизбек НЕЪМАТИЛЛАЕВ, 7-мактабнинг 3-синф ўқувчиси.