АДОЛАТ ҚАРОР ТОПДИ

Юртимизда қонун устуворлиги, фуқароларнинг ҳуқуқий билимларини ошириш, ҳуқуқ-тартибот тизимини ислоҳ қилиш бўйича кўп ибратли ишлар амалга оширилаётганлиги айни муддао бўлмоқда.

Ўтган йили вилоят ҳокимлигининг идоралараро комиссияси хулосасига кўра, менинг номимда давлат кадастр идораси рўйхатидан ўтган нотурар-жой объектлари бўлмагани ҳолда, Гулбоғ МФЙда жойлашган, бўш турган клуб биноси фаолиятсиз объект, деб эътироф этилган ва менинг номимга 21,5 млн. сўм солиқ белгиланган эди. Туман ДСИ талабномасига асосан укамга тегишли «BOYAG’ON BOG’I ERAM» фермер хўжалигига нисбатан мулк, ер солиғи оширилган қийматда қўлланиб, инкасса тартибида мазкур сумма ноқонуний тарзда ундириб олинган эди.

Мен бу ҳақда туман маъмурий судига даъво аризаси билан мурожаат қилдим. Суд раиси Бахтиёр Касимов раислигида бу масала кўриб чиқилди, даъвом қониқтирилди. Шу йил апрель ойида ноқонуний  ундирилган 21,5 млн. сўм маблағ фермер хўжалиги ҳисобига қайтарилди.

Туман маъмурий суди раиси Бахтиёр ака Касимов кўплаб менга ўхшаган фуқаролар ҳақ-ҳуқуқини тиклаш, адолатни юзага чиқариш борасида ибратли фаолият олиб бораётгани таҳсинга лойиқдир.

Маҳамадали КАРИМОВ. Бояғон МФЙ.