ТАРҒИБОТ ТАДБИРИ

Сўнгги  пайтларда  ижтимоий тармоқларда бу борада мурожаатлар кўпайганлигини инобатга олган ҳолда, жойларда мавсумий ишга фуқароларни қабул қилганда, меҳнат ва меҳнатни муҳофаза қилиш қонунчилигига риоя этилаётганлиги, шу жумладан, меҳнат шартномаларининг расмийлаштирилиши қонунийлиги, ойлик  иш ҳақларининг ўз вақтида тўланиши, хавфсиз меҳнат шароитларининг яратилганлиги ҳам иш берувчилар  томонидан мажбурий меҳнат  ва болалар меҳнатидан фойдаланилмаётганлигини назоратга олиш мақсадида марказимиз томонидан тумандаги «Барногул-Зиё-Файз», «Илҳомжон-Икромжон», «Умрзақов Жаҳонгир», «Миразиз-нурли замин», «Акмалмирзо-Анварбек», «Аброрбек-ифтихор файз» фермер хўжаликларида тарғибот ва ташвиқот тадбирлари ўтказилди. Тадбир давомида меҳнат қонунчилигига оид иш ҳужжатларининг расмийлаштирилиши ва юритиш тартиби, мажбурий ҳамда болалар меҳнати тақиқланганлиги, бунинг учун маъмурий ва жиноий жавобгарликлар мавжудлиги бўйича қўшимча тушунтириш ишлари олиб борилди.

А.ТОЖИБОЕВ, туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ДМҲ инспектори.