ЮКСАК ИШОНЧ МАСЪУЛИЯТИ

Аввало, ижодкорларни – «Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни» билан чин қалбимдан муборакбод этаман.

Барчамизга яхши аёнки, матбуот, оммавий ахборот воситалари иши барча даврда ҳам оғир ва масъулиятли бўлган. Аввалги йилларга нисбатан бу йил, пандемия  даврида янада масъулиятли йил бўлди, десам, муболаға бўлмайди.

Энг қувонарлиси, журналист, блогерларга бугунги кунда сўз эркинлиги берилиб, ҳар бир корхона, ташкилотларда ахборот хизмати ва жамоатчилик билан ишлаш алоқалар бўлими ташкиллаштирилгани ва оммавий ахборот воситалари ходимларига муҳтарам Юртбошимиз томонидан билдирилган юксак ишончдир.

Бугунги кунда дунё шиддат билан ўзгармоқда. Барча соҳалар каби ахборот олиш ва уни етказиш, таъсирчан жамоатчилик фикрини шакллантириш борасида ҳам рақобат кескин тус олмоқда. Бундай мураккаб шароитда ҳаёт янги-янги талаб ва вазифаларни олдимизга қўймоқда. Ушбу оғир юкни кўтариб, жон куйдириб ишлаётганларнинг  фаолияти таҳсинга сазовор.

Байрам барчангизга муборак бўлсин.

Азизбек АБДУҒАНИЕВ, «Warm-news.uz» ахборот портали администратори, «Пахтакор-79» матбуот хизмати раҳбари.