ЁШЛАР, ЎҚИШГА МАРҲАМАТ!

Туманимиздаги 2-сонли касб-ҳунар мактаби (собиқ Уйчи қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежи) 2020-2021 ўқув йили  учун қуйидаги мутахассисликлар бўйича 9-синфни тамомлаган битирувчиларни ўқишга қабул қилади.

1. Пайвандловчи (электргазпайвандлаш ишлари). Қўшимча газ пайвандчиси, электргаз пайвандловчиси, автомат ва ярим автомат машиналари электр пайвандчиси, қўл пайванди электр пайвандчиси, газда кесувчи касблари берилади.

2. Автомобилларга техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш чилангари. Қўшимча автомобилларни таъмирлаш чилангари, аккумуляторчи, автомобиль ҳайдовчиси, «В» ёки «ВC» тоифали автомобиль ҳайдовчиси касблари берилади.

3. Тракторчи-машинист. Қўшимча замонавий қишлоқ хўжалик техникаларини бошқарувчи оператор (тракторчи-машинист), механизациялаштирилган ферма ва чорвачилик техникалари устаси, электрогазпайвандчи, тракторчи-машинист, «В» ёки «ВC» тоифали автомобиль ҳайдовчиси касблари берилади.

4. Ахборот воситалари машиналари ва компьютер тармоқлари оператори. Қўшимча ахборот воситалари машиналари ва компьютер тармоқлари оператори, рақамли ахборотларни қайта ишлаш устаси, WЕВ контент администратори касблари берилади.

5. Чорвадор. Қўшимча механизациялаштирилган ферма ва чорвадорлик мажмуалари оператори, соғиш машиналари оператори, механизациялаштирилган ферма ва парранда фабрикалари оператори, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш жиҳозларини таъмирлаш чилангари касблари берилади.

6. Тикувчи. Қўшимча аёллар кийим тикувчиси, эркаклар кийим тикувчиси, болалар кийим тикувчиси, устки кийим тикувчиси касблари берилади.

7. Ўсимликлар ҳимояси лаборанти. Қўшимча лаборант-энтомолог, лаборант-фитопатолог, биолаборатория лаборанти, ўсимликларга биологик ва кимёвий ишлов бериш лаборанти, мевашунос, сабзавотшунос касблари берилади.

8. Насос ва насос станцияларига хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш чилангари. Қўшимча насос ва насос станцияларига хизмат қилиш ва таъмирлаш чилангари, электрогазпайвандчи касблари берилади.

Унутманг, юқоридаги мутахассисликларга 2 ёки ундан ортиқ касблар қўшиб берилади.

Таълим қуйидагича амалга оширилади: кадрлар тайёрлаш умумтаълим муассасаларининг 9-синф битирувчилари ҳисобидан шакллантирилган гуруҳларда 2 йиллик умумтаълим ва мутахассислик фанларининг интеграциялашган дастурлари асосида кундузги таълим шаклида.

Таълим олаётган ўқувчилар Ўзбекистон Республикаси давлат бюджети ҳисобидан базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида ойлик стипендия ҳамда уч маҳал овқат билан таъминланади. Бунда касб-ҳунар мактаблари ўқувчиларини уч маҳал овқат билан таъминлаш ёки мазкур овқат пулларини уларга тўлаб бериш ҳуқуқига эга.

Ўқувчилар учун қуйидаги шароитлар мавжуд: узоқдан қатнайдиганлар учун 100 ўринли ўқувчилар тураржойи, 100 ўринли ошхона, спортзал.

Ўқиш истагини билдирганлар касб-ҳунар мактабининг қабул ҳайъатига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:

1. Директор номига ариза.

2. 9-синфни тамомлаганлиги тўғрисидаги ҳужжатнинг асли (нусхаси билан).

3. 086-У шаклидаги тиббий маълумотнома.

4. Шахсини тасдиқловчи ҳужжатнинг асли (нусхаси билан).

5. 3,5х4,5 ҳажмдаги фотосурат.

Мурожаат учун телефонлар: (+99869) 48-21-371, (+99894) 172-21-72, (+99894) 155-20-04, (+99893) 495-86-06. Манзил: Уйчи шаҳарчаси, Шифокор МФЙ, А.Темур кўчаси 2-уй. Мўлжал: «Uychi TEX» корхонаси.