БЕБАҲО МЕРОС

Китоб орқали биз атрофимиздаги оламни чуқурроқ тушуна бошлаймиз. Китоблар дунёқарашимиз шаклланишига ёрдам беради. Ҳамма замонларда одамлар нималар яратиб, ихтиро қилган бўлсалар, ҳаммаси китобларда сақланиб қолган. Китоблар орқали ўтмишнинг буюк кишилари биз билан суҳбатлашадилар, ўз тажрибалари, ўй-хаёллари ҳақида сўзлайдилар.

Китоблар бизга билим беради. Улар орқали ўзимизни қийнаган саволларга жавоб топамиз. Китоб бизни тарбиялайди, яшашга, катталарни ҳурмат қилишга, Ватанни севиб, асрашга ўргатади. Инсон тараққиётида эришган ютуқларининг асосий воситаларидан бири – китоб. Шунинг учун ҳар бир киши ҳаётида қандай ютуқларга эришган бўлса, у китоблар туфайли, деб ҳисоблаши керак. Барча халқлар китобни асраб-авайлашни ўз бурчлари, деб биладилар. Китоблар аждодларнинг ўз келажак авлодларига қолдирган бебаҳо меросидир. Шунинг учун мен, айниқса, карантин кунларида қадрли ота-оналаримиздан фарзандларини билим берувчи, тарбияловчи, яхши йўлга етакловчи китобларни ўқишга ундашларини сўраб қолардим.

*Китоб – билим манбаи, билим эса – куч.

*Китоб – дунёга очиқ дераза, унга кўпроқ қара.

*Китоблар – дўстимиз, китоблар – ўқитувчимиз.

*Битта китоб минг кишига сабоқ беради.

Бузубайдо ТАЛИБДЖАНОВА, Наманган шаҳридаги 76-мактабнинг рус тили фани ўқитувчиси.