ИЖОД АҲЛИГА ЭҲТИРОМ

27 июнь – «Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни» муносабати билан туман ҳокимлигида фаол журналистлар, ижодкор ва блогерлар учун қабул маросими ўтказилди.

Уни туман ҳокимлигининг ахборот хизмати раҳбари Муҳаммадали Қамбаров очди. Туман ҳокими, туман маънавият ва маърифат кенгаши раиси Муҳаммадаюбхўжа Апақов ижодкорларни байрам билан самимий муборакод этди ҳамда аҳолига тезкор ва ишончли ахборот етказиб бериш, амалга оширилаётган демократик ислоҳотларни атрофлича акс эттиришда ижод аҳлининг ўрни катта эканлигини алоҳида таъкидлади. Қабул ниҳоясида ўз бурчини сидқидилдан адо этаётган, туманнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига, маънавият ва маърифатни юксалтиришга салмоқли ҳисса қўшаётган ижодкорларнинг вакилларига туман ҳокимлигининг «Ташаккурнома»си ҳамда эсдалик совғаларини топширди.

Тақдирланганлар номидан сўз олган «Уйчинома» газетаси бўлими мудири Абдулҳаким Нишонов эътибор ва эътироф учун миннатдорчилик билдириб, бундай тадбирлар ижодкорларга илҳом, куч-ғайрат бағишлашини айтди.

******

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Барно Мирзамова фахрий журналистлар ва блогерлар билан учрашиб, фахрийларга байрам совғаларини топширди.

Умиджон СУЛТОНОВ. Шунингдек, байрам муносабати билан табрик йўллаган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Зафар Худайбердиев, туман маънавият ва маърифат кенгаши, туман адлия, маданият бўлимлари жамоаларига миннатдорчилик билдирамиз.