ТАҚИҚЛАНГАН ЎСИМЛИК ПАРВАРИШИ

Жорий йилнинг июнь ойида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ҳамкорлигида «Қорадори – 2020» тадбири кенг миқёсда олиб борилди. Рейд давомида бир қанча қонунбузарлик ҳолатлари аниқланди.

Шулардан бири пенсия ёшидаги Қ.Р. хонадонида фош этилди. Қ.Р. ўз яшаш уйи томорқасида етиштириб, парваришлаётган 8 туп кўкнор гиёҳвандлик моддаси борлиги аён бўлди.

Ушбу иш жиноят ишлари бўйича туман судида кўриб чиқилди. Айбланувчи Қ.Р. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг тегишли моддаларига асосан 1 йил озодликни чеклаш жазосига ҳукм қилинди.

Б.БОЙЗОҚОВ, жиноят ишлари бўйича туман судининг судья ёрдамчиси.