Уйчи куйчилари

Машраб бобом илдизининг изи сизлар,

Юрту элим энг оташин сўзи сизлар,

Ҳам доно, ҳам зукко ўғил-қизи сизлар,

Минг тасанно сизга, Уйчим куйчилари.

Сиз журналист, сиз муҳаррир, сиз сухандон,

Мухбир ҳам сиз, шоир ҳам сиз, зўр нуктадон,

Энг бебаҳо хазинасиз билимга кон,

Минг тасанно сизга, Уйчим куйчилари.

Мағзи бутун сўзларингиз қилгувчи ром,

Ўқиб, уқиб топаётир дилим ором,

Мадҳингизни куйлай шеърлар битиб мудом,

Минг тасанно сизга, Уйчим куйчилари!!!

Малика БОЙХОНОВА.