КОРХОНА КЕНГАЙМОҚДА

2019 йил февраль ойида ўз иш фаолиятини бошлаган «НAМБИГТЕХ» МЧЖ корхонаси раҳбари Боситхон Казакбоев бугунги кунда тадбиркорлар орасида анчагина фаол. Ота касбини давом эттираётган тадбиркоримиз лойиҳани ўз сармояси асосида амалга оширган ва 60 дан зиёд фуқарони иш билан таъминлаган. Ишчиларнинг аксарияти ёшлар.

Корхонада маҳсулот сифатини ошириш мақсадида Германия, Туркия, Хитойдан келтирилган энг сўнгги русумдаги ускуна ва дастгоҳлар келтирилган. Бу ерда асосан эркаклар костюм-шими ва болалар кийимлари тайёрланади. Юртимизда пандемия даври бўлишига қарамай, корхона санитария-гигиеник талабларга риоя қилган ҳолда фаолият юритмоқда. Ишчилар корхонага кириш-чиқиш даврида тиббий назоратдан ўтказилади. Тикув хоналарида эса бир кунда 3 маротаба дезинфекция ишлари олиб борилади. Ҳозирда 12 турдаги маҳсулот ишлаб чиқарувчи ёш тадбиркор, тикув цехи ёнидаги 700 кв. метрдан иборат бўш жойдан ҳам унумли фойдаланиб, корхонани кенгайтириш ниятида.

Юлдуз AБДУЛЛAЕВA, «Ёш журналистлар» мактаби ўқувчиси.