Сенсиз

Қаро тунда чақнаган юлдуз мисол кўзларинг,

Қалбимга жойлагандим ширин-ширин сўзларинг.

Ногоҳ учратганингда берармидинг саволинг,

Қулоғимда жаранглар мудом сенинг овозинг.

Покиза бўлса атроф шундан юрак хотиржам,

Пойингга бош эгайин қалбингдан арисин ғам.

Курашсам поклик учун тебранади қаламим,

Маҳбуба шеърлар ёзар дилда қолмас аламим.

Маҳбуба ЁҚУББОЕВА.