Вирус

Қайдан келиб қолди бу офат,

Сабрли бўлайлик биз фақат.

Кўчага чиқмангиз, дўстларим,

Бошларга тушмасин ҳеч кулфат.

Манманлик отига минмайлик,

Оллоҳдан нажотлар сўрайлик.

Бизлардан вирусни айирсин,

Оила бахтини асрайлик.

Бирдамлик заҳматни енгади,

Донолар самони кўзлайди.

Ухламай, шифокор изланар,

Посбонлар тинчимиз ўйлайди.

Ниқоблар тақайлик эрта-кеч,

Афсуслар қилмайлик, бўлиб кеч.

Миллатим шаънини асрайлик,

Бу офат келмасин энди ҳеч. Худойберди ЖАББОРОВ.