ЖИСМОНИЙ ВА ЮРИДИК ШАХСЛАР ҲАМДА УЛАРНИНГ ВАКИЛЛАРИ ЭЪТИБОРИГА!

Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан КОРОНАВИРУС ПАНДЕМИЯСИ эълон қилинганлиги сабабли бугунги кунда Республикамиз ҳудудида ушбу хавфли инфекция тарқалиб кетишининг олдини олиш бўйича кенг қамровли ишлар амалга оширилмокда.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 мартдаги 14/1-234-сонли топшириғига асосан ҳамда ушбу хавфли вируснинг кишилар ўртасида яқин масофали мулоқот, қўл бериб саломлашиш ва хат-ҳужжатлар алмашиш орқали тарқалиши ҳолатларига йўл қўймаслик мақсадида 2020 йил 23 март соат 09:00 дан бошлаб туман ҳокимлигида хат ва ҳужжатларни қоғоз шаклда қабул қилиш вақтинчалик тўхтатилганлигини билдирамиз.

Барча ёзишмалар ижтимоий тармоқдаги (+99893) 498-30-43 рақамли телефон орқали электрон шаклда амалга оширилиши маълум қилинади. Уйчи туман ҳокимлиги.