ТАДБИРКОР ВА ИШБИЛАРМОНЛАР ДИҚҚАТИГА!

Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси ОГОҲЛАНТИРАДИ!

Ўзбекистон Республикаси «Реклама тўғри-сида»ги Қонунининг 23-моддасига асосан тамаки, тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликлар рекламаси тақиқланади, шу жумладан:

-тамаки, тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликлар намуналарини текин тарқатиш;

-тамаки, тамаки маҳсулотлари ёки алкоголли ичимликларнинг номи, товар белгиси ёхуд тасвиридан фойдаланиладиган тадбирларга ҳомийлик қилиш;

-тамаки, тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликларнинг номи, товар белгиси туширилган товарларни (футбол майкалари, бош кийимлар, ўйинлар ва бошқа шу кабиларни) тарқатиш, шу жумладан сотиш;

-савдо объектларининг олд томонида, кириш (транспортда кириш) жойларида, витриналарида, ташқарига олиб чиқиладиган предметларида ҳамда бошқа жойларида тамаки, тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликларнинг тасвирлари, номларини ва улар ҳақидаги бошқа ахборотни ўрнатиш тақиқланади.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 2 июндаги «Электрон тижоратда битимларни амалга ошириш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 185-сонли қарори билан тасдиқланган электрон тижоратни амалга ошириш қоидаларида тамаки ва алкоголь маҳсулотлари электрон тижорат орқали ички бозорда савдо қилишни чеклаган товарлар (ишлар, хизматлар) рўйхатига киритилган.

Шунга кўра, барча турдаги тамаки, тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликларни ҳар қандай турдаги воситалар орқали реклама қилиш Ўзбекистон Республикасининг «Реклама тўғриси-да»ги Қонуни бузилишига олиб келиб, реклама берувчи, реклама тайёрловчи ва тарқатувчи – юридик шахсларнинг мансабдор шахслари, реклама берувчи, реклама тайёрловчи ва тарқатувчи – жисмоний шахслар нотўғри реклама берганлик, реклама қилиниши қонун ҳужжатлари билан тақиқланган маҳсулотни реклама қил-ганлик учун маъмурий жавобгарликка тортилади.

Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси реклама бозори соҳасида қонунбузилишларнинг олдини олиш мақсадида вилоятимиз тадбиркорлари ва фуқароларига реклама ва эълонларни тайёрлаш, жойлаштириш ва тарқатиш бўйича тегишли тушунтиришлар беришга, вужудга келадиган муаммоларни ҳал этишда кўмаклашишга ва амалий ёрдам беришга доим тайёрлигини маълум қилади. Батафсил маълумотларни consumer.uz веб сайтидан ёки Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси (69-233-25-15, 91-368-99-49, Наманган шаҳар, Навоий кўчаси, 72-уй)дан олишингиз мумкин.