«ЁШЛАР ПАРЛАМЕНТИ»ГА НОМЗОДЛАР КЎРИБ ЧИҚИЛМОҚДА

Яқинда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги «Ёшлар парламенти»ни ташкил этиш бўйича битим имзоланди. Палата ҳузуридаги «Ёшлар парламенти» Республика комиссияси, Низоми, регламенти, ташкилий тузилмаси, чора-тадбирлар режаси тасдиқланди.

Ўзбекистон ХДП Уйчи туман кенгаши томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги «Ёшлар парламенти» аъзолари бўлиш истагидаги ёшларнинг ҳужжатлари кўриб чиқилди ва белгиланган тартиб асосида 2 нафар ёш кадрнинг ҳужжати онлайн топширилди.

«Ёшлар парламенти»га аъзолик уч босқичда кўриб чиқилади ва номзодлар туман комиссияси суҳбатидан ўтказилиб, халқ депутатлари туман Кенгашида сайловолди дастури эшитилади, депутатлар томонидан яширин овоз бериш орқали Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги «Ёшлар парламенти»га аъзолиги белгиланади.

Акрамжон АБДУҒАППАРОВ, Ўзбекистон ХДП  туман кенгаши раиси, туман Кенгаши депутати.