ҚУРИЛИШ МАЙДОНЛАРИДА ЁНҒИН ХАВФСИЗЛИГИ

Туманимизда замонавий лойиҳа асосида тураржой массивлари, тадбиркорлар томонидан маиший хизмат шохобчалари, турли қурилиш ишлари давом эттириляпти.

Қурилиш ишларини хатарсиз якунлаш учун қуйидаги ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этилиши тавсия қилинади:

-хизмат кўрсатаётган ишчи-хизматчиларни кунлик ёнғин, ёнғин техника хавфсизлиги қоидалари бўйича йўриқномадан ўтказиш;

-қурилиш-монтаж ишларида ёнғин хавфсизлигини таъминлаш мақсадида жавобгар шахс тайинлаш;

-қурилиш ишлари олиб борилаётган майдонлар ҳудудида сунъий тўсиқлар бўлмаслиги;

-махсус ёнғин ўчириш автомобилларининг эркин ҳаракатланиши учун йўлаклар ташкил этиш;

-қурилиш майдонига кириш дарвозаси атрофига қурилаётган биноларнинг йўлаклари, сув ҳавзаларининг жойлашуви, алоқа ва ёнғинга қарши қурилмалар туширилган бош режалар осиб қўйилиши;

-қурилаётган бинолар ичкарисида  ёнувчи материаллар, карбит, кальций, кислород ва газ баллонларини сақлаш учун вақтинчалик омборхоналар ташкил этмаслик;

-олов билан боғлиқ ишларни белгиланган махсус жойларда амалга ошириш;

-қурилаётган ва бошқа бинолар билан ишчи-ходимларнинг вақтинчалик вагонлари ҳамда қурилмаларнинг оралиқ масофаси 18 метр бўлишини таъминлаш;

-қурилаётган биноларнинг умумий ҳажмини эътиборга олиб, қурилиш майдонларида вақтинчалик ёнғинга қарши сув сиғимлари КМП 2 04 02 97. талаблари асосида ташкил этилиши;

-фавқулодда вазиятларда, ёнғин содир бўлганда ишчи-хизматчиларни хавфсиз жойга кўчириш учун эвакуация режасини ишлаб чиқиш ҳамда фавқулодда ҳолатларда амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар тақсимотини қилиш;

-қурилиш ва моддий товар материалларини тартибга келтириш ва ёнғинга қарши оралиқ масофаларни сақлаш.

Шерали НОСИРОВ, туман ФВБ норматив-техник бўлинма бошлиғи, катта лейтенант.